Ушбу дарслик умумий физика курсининг «Оптика, атом ва ядро физикаси» қисмини ўз ичига олиб, «Тўлқинлар оптикаси», «Ёруғликнинг квант табиати», «Атом физикаси», «Атом ядроси» бўлимларидан ташкил топган. Бўлимлар сўнгида тест ва таянч ибораларга асосланган назорат саволлари ҳам берилган бўлиб, физик қонуниятларнинг кўргазмали тасвирланганлиги талабаларга қулайлик туғдиради. Дарсликнинг мақсади талабаларнинг назарий билимларини амалиётда тажриба билан умумлаштиришга қаратилган бўлиб, физик қонуниятлардан онгли равишда фойдаланиб, келгусида физикага асосланган ихтисослик фанларини чуқур ва пухта ўрганишга асос яратишдир. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги ҳузуридаги Олий ўқув юртлараро илмий-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2005 йил 28 майдаги 3- сонли қарорига асосан нашр этилмоқда.