Ушбу монографияда 2500 йиллик тарихга эга бўлган кўҳна ва навқирон Бухоро ҳудудида, Зарафшоннинг қуйи оқимида жойлашган Қоракўлнинг қадимги даврлардан бошлаб то ҳозирги кунларгача бўлган тарихи, ижтимоий, иқтисодий ва маданий тараққиёти, Қоракўлдан етишиб чиққан буюк инсонлар, шунингдек Дарвозақир, Катта ва Кичик Тузкон маконлари (Неолит даври, эр.ав.IV-III минг йиллик), Замонбобо маданияти (Бронза даври, эр.ав.II минг йиллик), илк ўрта аср шаҳри Бойканд, ўрта аср қўрғони Чибурдон ота, Қоракўл қўрғони, қоракўлчилик, Қоракўл қишлоқлари ва Қоракўлнинг суғориш тизимига оид маълумотлар берилган. Монография тарих фани билан қизиқувчиларга мўлжалланган бўлиб, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, ўлкашуносликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади