Дарсликда флотация усулида бойитиш хақида умумий маълумотлар берилиб, унинг физик ва кимёвий асослари баён қилинган. Флотация асосан сувли муҳитда олиб борилиши учун сувнинг флотация жараёнидаги аҳамияти, газ ва минералларнинг эриши, минерал заррачалар юзаси билан таъсирлашганда жуфт электр қатламининг ҳосил қилиши ва ҳаказолар келтирилган.