Ушбу мақолада фақиҳ ва мутасаввиф шоир Сўфи Оллоёрнинг (1663-1724) араб тилида ёзилган “Махзану-л-мутеъин” асарида закот масаласи билан боғлиқ фиқҳий атамаларнинг қўлланилиши масалалари ёритилган. Чунончи, асарда бошқа атамаларга нисбатан кўпроқ учрайдиган фиқҳий атамалар — ўлчов-меъёрни англатувчи нумеративлар аниқлик ва изчилликбилан таҳлил қилинган. Зеро меъёр-ўлчов маъносини англатувчи фиқҳий масалаларни ифодалашда, чегара, ўлчам ва миқдорни аниқ тушунтириб беришда асарда келадиган нумеративларнинг аҳамият катта.