Дисперс қатламларда иссиқлик алмашинув жараёнлари қатламнинг турли параметрларига - донадор зарранинг ўлчамлари, физик-кимёвий ҳоссалари, зарранинг ҳаракат механизми, аппаратнинг конструктив режим параметрлари ва унинг бошқа параметрларига боғлиқ. Ишлаб чиқаришнинг турли жараёнларида ишлов берилаётган донадор зарранинг параметрлари бир ҳил бўлмай, уларнинг ўлчамлари, геомерикаси, формалари турлича бўлиб, иссиқлик алмашинув жараёнига таъсир қилади.