Ҳозирги кунда дунёда глобаллашув жараёни тезлашиб, дунё халқлари, давлатлари ўртасида ўзаро алоқалар, ахборот алмашинуви кучаймоқда. Ўзбекистон ҳам бундан четда тургани йўқ. Турли миллат, халқларга мос бўлган турмуш тарзи Ўзбекистон ёшлари ҳаётига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Бундай муҳит халқаро ахборот тизими, интернет, ОАВ, реклама, турли телеканаллар кўрсатувлари орқали кириб келмоқда ҳамда ёшларнинг дунёқарашига, маънавиятига, турмуш тарзига таъсир кўрсатмоқда.