Ислом Каримовнинг ислом дини халқимизнинг кўп асрлик маданиятига, эътиқодига ва миллий руҳиятига чуқур сингиб кетганини кўрсатувчи қуйидаги теран фикрлари аҳамиятлидир: «… биз ўз миллатимизни мана шу муқаддас диндан айри ҳолда асло тасаввур қила олмаймиз, диний қадриятлар, исломий тушунчалар ҳаётимизга шу қадар сингиб кетганки, уларсиз биз ўзлигимизни йўқотамиз … дин бизнинг қон-қонимизга, онгу шууримизга шу қадар теран сингиб кетганки, уни ҳеч қандай куч, ҳеч қандай ташвиқот билан чиқариб бўлмайди.