XX асрнинг охирги ўн йиллигида жаҳон ҳамжамияти диққат марказида демократлаштириш масаласи турган бўлса, XXI асрнинг дастлабки ўн йиллигида эса энергетика масаласи асосий мунозараларга сабаб бўлмоқда. Жумладан, бу борада жаҳон миқёсида ҳалқаро аҳамиятга эга бўлган мунозаралар, турли ташкилотлар доирасида конференциялар, давлат раҳбарлари саммитлари ўтказилиб келинаётганлиги ҳам энергетика масаласи глобал аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Шунга кўра, давлат ва ижтимоий инфратузилмаларнинг фаолият юритиши, давлатнинг сиёсий ва иқтисодий суверенитетлиги, ижтимоий тараққиёт гарови энергетик манбалар ва оқилона энергетик сиёсат юритишга боғлиқ.