Замонавий нефт-кимё мажмуаларини бошқариш тизимларини яратишда интеграллаштирилган бошқариш тизимлари (ИБТ)дан кенг фойдаланилмоқда.
Интеграллаштирилган бошқариш тизимлари нефткимё мажмуасини бошқариш компонентлари (корхонани бошқариш автомат тизими, технологик жараёнларни бошқариш автомат тизими, автоматлаштирилган лойиҳалаштириш тизими ва ҳ.к.)нинг энг оптимал вариантларини танлашда, ахборотларнинг фойдаланилиш даражасини ошириш, ечимлар қабул қилишни оптималлаштириш бўйича масалалар тизимини ечиш, бошқариш функциясини рационал тақсимлаш самарадорлигини оширишни таъминлайди.