Ушбу мақола мафкуравий жараёнлар хусусида бўлиб,турли хил ижтимоий қатламлар ўртасида содир бўлаётган дунёни ғоявий жиҳатдан эгаллашга қаратилган ғоялар ва уларнинг тараққиётга таъсири тўғрисида ёзилган. Ёшларга оид давлат сиёсати ҳақидаги қонунда ёшлар сиёсатини амалга ошириш ҳар бир инсоннинг бурчи эканига, бу борада миллати, ирқи, тили, дини, жинси, малумоти, ижтимоий келиб чиқишидан қатий назар, давлат томонидан ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шарт-шароитлар яратилишига эътибор қаратилганлиги ёритилган.