Мақолада ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш назариясининг асосий принципларидан бири – бу қонунийликдир. Шу боисдан ҳам, давлат ва жамиятнинг ҳар бир соҳасида қонунийликни амалга ошириш ва таъминлаш муҳим ҳисобланади. Зероки, мазкур назарияни амалга ошишини таъминловчи вазифалар, принциплар, функциялар ва бошқа чора-тадбирлар Конституция ва унга таянувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ифодаланади. Шу боисдан ҳам, ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг устувор бўлиши муҳим ва зарурияти беқиёсдир.