Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чикаришни янада кўпайтириш ва технологик жараёнларни ўз вақтида бажариш учун фермер хўжаликлари ва машина-трактор паркларидаги трактор, автомобил, қишлоқ ва сув хўжалиги машиналари бозор иқтисодиёти шароитига мос доимий ишга яроқли ҳолда бўлишни талаб қилади. Лекин бу машиналарни маълум қисмининг ишончлилиги, сифати ва ишлаш муддати бўйича қўйилган талабларга тўлиқ жавоб бермаслиги сабабли қишлоқ хўжалиги улар учун таъмирлаш хизматига муҳтож бўлиб қолмоқда.