Тўқимачилик саноати махсулотларини ишлаб чиқариш ассортиментини кенгайтиришда толалардан турли усулларда ип тайёрланади. Толани бўяб ип олиш кенг тарқалган усуллардан бири бўлиб, мазкур технология асосан махсулот ассортиментини кенгайтириш мақсадида амалга оширилади. Меланж ип олиш технологияси толани бўяш, қуритиш, турли рангдаги толаларни аралаштириш каби қўшимча жараёнлар билан амалга оширилади. Мазкур мақола тўқимачилик махсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари орасида ўзининг хусусий томонлари билан ажралиб турувчи жараёнлар мажмуаси-меланж ип ишлаб чиқаришга тааьлуқлидир. Меланж ип тайёрлаш Ўзбекистонда илк бор “Осборн Текстил” МЧЖ ХК корхонасида ўзлаштириш бўйича маьлумотлар келтирилган. Корхонада технологик жараёнлар кетма-кетлиги меланжлаш усули билан фарқланиб, корхонада ўрнатилган технологиянинг ўзига хос томонлари кўрсатилган.