Ўзбек халқи орасида кенг тарқалган “Тановар” халқ куйи ўзининг ҳиссиётга бой, халқчиллиги билан машҳурдир. Шу билан бирга назокатга, нафосатга тўла, дард-алам, ғам-қайғуни акс эттирувчи “Тановар” рақси ҳам элимиз орасида севилиб ижро этилади. “Тановар”ларнинг ижрочилик амалиёти унинг улкан ва нодир асар бўлиб шаклланишига сабаб бўлди. Уни тўла тўкис давр мўъжизаси дейишга хақлимиз. “Танаворлар” дарҳақиқат, ички туйғулар билан боғлиқ образли асар эканлиги, мусиқий намунанинг ўзидаги таъсирли оҳангларидан келиб чиқиб айтилган. Жумладан, ўзбек рақс санъатининг билимдони Мукаррама Турғунбоева хақида Розия Каримова ёзади: “Тановар” Мукаррам опа хаётининг бир бўлаги: ишқ, соғинч, умид, ҳижрон хамма- хаммаси йиғилиб, эврилиб, уйғунлашиб “Тановар” бўлади гўё