Пахта тўдалар бўйича қабул қилиб олинади. Сифат кўрсаткичи бўйича битта ҳужжат билан расмийлаштирилган, бир хил селекциядаги ва саноат навли, тип ва синфдаги пахта миқдори тўда деб ҳисобланади. Агар бир тўдада ҳар хил селекция ва саноат навли, тип ва синфли пахталар аралаштирилган бўлса, улар шу тўдада энг паст тип, нав ёки синф бўйича қабул қилинади