Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ юксак малакали ва янгича дунёқарашга эга бўлган миллий кадрларни тайёрлаш муҳим вазифалардан этиб белгиланди. Ушбу вазифаларни амалга оширишда математикани ўрганишнинг амалий татбиқларидан ташқари мутахассисларни ҳар тарафлама ривожланган комил инсон қилиб тарбиялашда бу фаннинг алоҳида ўрнини таъкидламоқчимиз.Таҳлилий мулоҳаза, мантиқий мушоҳада, фазовий тасаввур, абстракт тафаккур инсон фаолиятининг барча соҳаси жумладан ҳарбий соҳа учун ҳам зарур қобилиятки, булар математикани ўрганиш жараёнида шаклланиб, ривожланади.