Ҳозирги вақтда фан ва техниканинг ривожланиши натижасида бутун дунё тараққиёти шу даражага етганки бунда турли хил эҳтиёжлар учун улкан миқдорда энергия сарф бўлмокда, айниқса саноатда, транспортда ва қишлок хўжалигида бу яққол кўзга ташланмоқда. Маълумки бу энергия тошкўмир, торф, антрацит, нефт маҳсулотлари ва табиий газ каби табиий ва органик ёқилғилар ҳисобига ҳосил қилинади. Бу эса ўз навбатида табиатдаги ёқилғи ресурслари заҳирасининг камайишига олиб келади.