Ушбу дастур араб тили грамматик қурилмасининг умумий ва типологик тавсифини, сўзларнинг морфологик ва синтактик таркибини ҳамда грамматик услуб ва мазмун каби тушунчалар, грамматик категорияларни таҳлил қилишга мўлжалланган. Бундан ташқари, араб тилида мавжуд бўлган синтактик ва морфологик муаммолар, шунингдек, араб тилига хос классик, замонавий ҳамда анъанавий грамматик таълимотлар ҳам қиёсий-таҳлилий асосида кўриб чиқилади.