Мазкур ўқув дастури Олий таълим Муассасаларида «Тўқимачилик, енгил ва қоғоз саноати буюмлари кимёвий технологияси” йўналишида таълим олаётган бакалаврлар учун мўлжалланган.
Мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий равнақининг асосий масаласи фан ва техника ривожлантириб, унинг натижаларини кенг қўллашда ишлаб чиқаришга ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳаларига тадбиқ этишдир.
Бўлажак мутахассислар турли ассортиментдаги кийим ва пойабзалларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган тўқимачилик материалларининг чарм ва мўйнанинг хоссаларини кенгроқ ўрганишлари керак. Қўлланиладиган материалларнинг хусусиятлари хом ашёларнинг толали тузилишига, ишлаб чиқаришнинг ва пардозлашнинг усулларига боғлиқ. Шунинг учун талабалар, тўқимачилик толаларининг, чарм ва мўйнанинг тузилишини, кимёвий таркибини ва хусусиятларини ўрганадилар.