Мазкур ўқув қўлланмада бозор муносабатларига асосланган эркин иқтисодий шароитда комплекс иқтисодий таҳлилнинг мақса-ди, вазифаси, таҳлил этиш методи, корхонанинг ресурс потенциали, асосий ва оборот капиталидан самарали фойдаланиш, молиявий барқарорлик, ишбилармонлик фаоллигини баҳолаш йўллари, улар-нинг тизими назарий ва амалий жиҳатдан очиб берилган. Қўллан-манинг айрим бўлимлари маркетинг, таннарх ва харажатларни таҳлили, даромадлилик, баланс активи, капитали ва мажбуриятла-рининг рентабеллиги таҳлилига бағишланган.
Ўқув қўлланма олий ўқув юртининг талабалари, ўқитувчи-лари, магистрант ва аспирантларига мўлжалланган бўлиб, ундан барча даражадаги молия соҳасидаги мутахассислар, комплекс таҳлил билан шуғулланувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин.