Бир-бирини таниганига уч кун бўлмасданоқ турмуш қуришга ваъдалашиб қўйишибди. Бўлғуси келин дурустгина оиланинг қизи бўлиб, ота-онаси жуда нозиктаъб одамлар экан.
Абдураҳмон Чаганада вояга етган. «Туғилиб, вояга етган» деб ёзмаётганимизнинг сабаби шундаки, унинг қаерда туғилганини ҳеч ким, ҳатто ўзи ҳам билмайди.
Отамизнинг ўлганига анчагина йил ўтиб кетди. Бу йил - ўн еттинчи йилнинг кўкламида онамиздан ҳам ажралиб, шум етим бўлиб қолдик. Биз тўрт етимдан хабар олиб туришга катта онам - онамнинг оналари Роқиябиби келиб турибдилар.
Отам бу ҳикоясини бошлаган вақтда менинг вужудимни қўрқув ўраб олар эди-да, ичимдан: «Мени ҳам шундай жинларга йўлиқтирма», деб тангрига ёлбориб қўяр эдим.