Ушбу китоб шоир Мушкин – Ҳусайнхон Абулхайрхон ўғли (1904-1976) ижодидан саралаб дасталанган илк тўпламдир. Шоир ғазалларида она-юртимизнинг бебаҳолиги, табиатининг беқиёс гўзаллиги ва унинг ажойиб кишилари, халқимизнинг юксак инсоний фазилатлари - меҳр-оқибати, сахийлиги, бунёдкорлиги васф этилади. Шоирнинг она шаҳри Тошкент шаънига бағишланган асарларида муборак пойтахтимизнинг азиз ва мўътабарлиги, обод ва кўркамлиги, илм-фан, маданият ва маънавият, бағрикенглик ва одамийлик маркази сифатидаги салоҳияти куйланган. Мушкиннинг тинчлик ва фаровонлик манбаи бўлган меҳнатни улуғловчи, одоб-ахлоқни тарғиб этувчи шеърлари бугунги кунда ҳам долзарбдир. Ёрга муҳаббат ва ошиқлик изтироблари ҳақидаги ғазаллари эса ҳаётийлиги ва таъсирчанлиги билан кишини ўзига тортади. Мазкур китоб Тошкентнинг 2200 йиллик юбилейига кичик бир армуғондир.