Ушбу қўлланмада умумий геология, геоморфология ва тупроқшунослик асослари қисқача баён қилинган. Ернинг тузилиши, таркиби, унда содир бўладиган геологик жараёнлар, уларнинг релъефга таъсири; ер релъефининг умумий тузилиши; минерал ва тоғ жинсларининг пайдо бўлиши, генетик турлари, тарқалиш қонунлари ва релъеф ҳосил бўлишдаги ўрни; ернинг ички ва ташқи динамик кучлар таъсирида бўладиган жараёнлар, уларнинг релъеф тузилиши, шаклига таъсири ҳақида; тупроқнинг пайдо бўлиши, турлари, тузилиши, хосса ва хусусиятлари ҳақида тўлиқ маълумот берилган.