Ўқув қўлланма хўжалик судида низоларни кўриб чиқиш билан боғлиқ масалалар ва муаммоларга бағишланган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикасидаги хўжалик судларининг тизими, уларнинг мақсад ва вазифалари, хўжалик низоларининг тааллуқлиги ва судловлилиги, хўжалик судларига даъво тақдим этиш тартиби, даъво аризасини қабул қилиш, даъво аризасини қабул қилишни рад этишнинг асослари, ишни судда кўришга тайёрлаш ва мазкур масала юзасидан судья томонидан амалга ошириладиган процессуал ҳаракатлар, низоларни хўжалик судида кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари, ишни қайта кўриб чиқиш асослари, тартиби ва босқичлари, хўжалик суди ҳужжатларини ижро этиш асослари ва тартиби каби хўжалик процессуал ҳуқуқининг институтлари назарий, амалий, қиёсий ҳуқуқий ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш усуллари орқали баён этилган. Шунингдек, ўқув қўлланмада юқоридаги масалалар юзасидан хўжалик процессуал қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан фикрлар билдирилган.