Ушбу ўқув қўлланмада лойиҳалашнинг назарий-амалий асослари касбий-педагогик фаолиятнинг махсус тури сифатида кўриб чиқилган. Лойиҳалаш фаолияти педагогик воқеликни ва шахсий ривожланишни ўзгартириш воситаси сифатида таҳлил этилган. Муаллифлар лойиҳалашнинг ижтимоий, таълимий, психологик табиатини, мантиғи ва мазмунини очиб беришган; асосий турларини тавсифлашган. Лойиҳа жараёни ва лойиҳа иштирокчиларининг ўзига хос хусусиятларини ёритиб беришган. Педагогик фанларни ўрганаётган талаба, магистр, аспирантларга, шунингдек педагогик лойиҳалаш муаммоси билан қизиқувчи умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртлари ўқитувчиларига мўлжалланган