Жамиятни демократлаштиришда фуқаролар тафаккури ва савияси билан демократик ўзгаришлар суръати бир-бирига мутаносиб бўлиши объектив заруратдир. Халқнинг фикрлаш даражаси, воқеа ва ҳодисаларга муносабати, дунёқараши қолаверса, уларга ҳолисона баҳо бериш қадимий анъаналарга асосланган миллий тафаккури, турмуш тарзи ва табиати билан ҳам белгиланади.