Даволаш профилактика муассасаларида стерил дори тайёрлаш асослари бўйича тайёрланган ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 05. 09. 2001 йил № 400, 04.10.2001 йил № 444, 18.05.2005 йил № 226 буйруқларини бажариш юзасидан тузилган ва тасдиқланган дастурга мувофиқ ёзилган.
Қўлланма фармацевтлар, шу тизимда таълим олаётган малака оширувчилар, стерил, асептик шароитда ишлайдиган соха мутахассислари ва шифохона тиббий ходимларига мўлжалланган
Санитария-гигиена қонун-қоидаларни ҳар бир фаолиятда меъёрлашганлиги ва уни амалда қўлланилиши шу соҳа мутахассисларининг инсоний бурчи ҳисобланади. Бу қоидалар дорихона соҳасида алоҳида урғу касб этади. Бу талаблар Бош Давлат санитария врачи томонидан 2004 йил 31 майда тасдиқланган 0152-04 номерли СанПиН меъёрий хужжати билан амалиётга жорий этилган.
Хужжатда қайд этилишича унда келтирилган меъёр-нормалар дорихоналарни лойихалашда, жиҳозлаш, асбоб-анжомларни жойлаштириш ва стерил дорилар сифатини оширишга хизмат қилади.