Қўлланмада хавода қотадиган гипс, охак, магнезиал богловчи моддалар ва гидравлик богловчилар, яъни турли цементлар тайёрлашнинг технологик схемалари, уларни олишда ишлатиладиган хом ашёлар хамда бу материалларнинг характеристикалари хакида маълумотлар келтирилган. Боғловчи моддаларнинг қотишида рўй берадиган жараёнларни физик-химиёвий асослари хамда бу жараёнларни тезлаштириш ва бошқаришнинг мақбул усуллари, шунингдек, уларга хос физик-механик хоссалар хамда уларни ишлатиш сохалари ёритилган. Асосан гипс, охак, турли цементлар асосида тайёрланадиган бетон ва темир-бетон буюмлар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган материаллар хақида фикр юритилган. Бундан ташкари, богловчи материаллар учун саноат чиқиндиларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган масалалар хам ушбу қўлланмада ўрин олган.
Услубий қўлланма қурилиш сохасида мутахассис тайёрлайдиган Олий ўқув юртларида таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган. Боғловчи материаллар, темир-бетон махсулотлари ишлаб чикариш заводлари ва қурилиш материаллари комбинатлари инженер-техник ходимлари учун хам фойдали бўлиши мумкин.