Битирув олди амалиётини ўтиш даврида талаба корхонанинг таркиби, назорат-ўлчов асбоблари ва автоматика воситалари, бош метролог хизмати билан танишади ҳамда алоҳида ишлаб чиқариш участкаси ёки технологик аппаратнинг ишлашини ўрганади. Битирув олди амалиётида талаба бошқариш объектини сифатида танланган технологик жараённи таҳлил қилиш ва ўрганиш мақсадида технологик жараённинг тавсифини ўрганади ва жараённинг «дастлабки» математик моделини, бошқариш системасини асосий функционал схемасини ишлаб чиқади.