Жамият ривожланишининг хозирги замон босқичида инсонни тарбиялаш, унинг жисмоний сифатларини ривожлантириш, саломатлигини мустахкамлаш, иш қобилятини ошириш, жамоаларда қулай рухий мухитни яратишнинг кўп қиррали жараёнида жисмоний тарбия ва спортнинг ахамияти ортиб бораётганлиги кузатилмокда. Жисмонан бақувват, ботир инсонларни тарбиялашга ёрдам берадиган спорт курашининг хар хил турлари жисмоний тарбия тизимида мухим ўрин эгаллайди.