Мавзунинг долзарблиги. Бош мия қон томир касалликлари нафақат бизнинг давлатимизда, балки бутун дунё миқёсидаги муҳим тиббий-ижтимоий муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Чунки касалликнинг кенг тарқалганлиги, ўлим ва ногиронлик кўрсаткичининг юқорилиги, тирик қолганларнинг кўп қисмининг ўз иш фаолиятини давом эттира олмаслиги ва жамиятдаги ўрнини йўқотиши муаммони янада қийинлаштиради [ 9, 11, 13, 16, 43, 46, 47, 55]. Шунинг учун бош мия қон томир касаллиги билан хасталанган беморлар тақдири фақатгина ангионеврологиянинг эмас, балки бутун жамиятнинг муаммосига айланди. Бу хасталик дунёнинг ривожланган давлатларида, шу жумладан бизнинг давлатимизда ҳам кўпайиб бормоқда[11, 12, 13, 19].