Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг инвестиция фаолиятини жадаллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш дастурларини амалга оширишда хорижий инвестициялар, аввало, тўғридан-тўғри инвестицияларнинг ўрни беқиёсдир.Бунда илғор технологияларни татбиқ этиш, янги иш ўринлари яратиш ва шу асосда мамлакат иқтисодиётининг барқарор ва бир маромда ривожланишини таъминлаш имконияти яратилади. Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, чет эл инвестицияси жалб қилиниши мазкур давлатларнинг юксак даражада тараққий этишида ҳал қилувчи омиллардан бири бўлган. Ўзбекистонда Президентимиз Ислом Каримов раҳбарлигида Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлигини таъминлаш мақсадида чет эл инвестицияларини жалб этишга стратегик устувор вазифа сифатида қаралиб, мазкур масала давлат иқтисодий сиёсатининг муҳим йўналиши этиб белгиланган.