Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, фермер хўжаликларига бириктирилган
ерларни оптималлаштириш, пахта ва ғалланинг ҳарид нархларини ошириш бўйича
амалга оширилаётган изчил ишлар натижасида иқтисодиётимизнинг аграр
секторида таркибий сифат ўзгаришлар юз бермоқда.
Пахта ва ғалла каби стратегик мухим қишлоқ хўжалиги экинлари билан бир
қаторда мева-сабзавотчилик, чорвачилик соҳаларида хам сезиларли ўзгаришлар
юз берди, ички бозорни гўшт, картошка сабзавот каби энг мухим озиқ-овқат хамда
бошқа қишлок хўжалик маҳсулотлари билан янада кўпроқ тўлдириш имконияти
янада мустахкамланмоқда.