Малакавий битирув ишининг мақсад ва вазифаси интернет тармоғида санъат соҳасининг тарғиботини ўрганиш бўлса, мақсаддан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифаларни бажариш мақсадга мувофиқ деб уйлаймиз:
-интернет тарихи, ривожланиши ва ўзига хос хусусиятларини ўрганиш;
-интернет журналистикасида мавзулар кўлами, жанр хусусиятларини тадқиқ этиш;
-веб-тармоқда интернет журналистининг мақсад-вазифаларини аниқлаш;
-санъат соҳасига журналистлар ихтисослашувини масаласини таҳлил этиш;
-миллий доменда санъат тарғиботини таҳлил этиш;
-онлайн тизимда санъат мавзусининг ёритилишида журналистнинг касб одоби масалаларини ўрганиш.