Тадқиқот ишининг илмий аҳамияти хўжалик бюджет ташкилотларида бюджет мажбуриятлари ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш борасида назарий муаммоларнинг ечимини ҳал қилишда, “Ғазначилик асослари”, “Ғазначилик тизимида назорат”, “Молиявий назорат” фанларининг истиқболли йўналишларини ривожлантиришда методологик асос бўлиши мумкинлиги билан белгиланади.