Инсон ибтидоий жамоа тузуми ва кейинги даврларда ташқи муҳит ноқулайликларидан, ёввойи ҳайвонлардан сақланиш учун оддий биноларни қура бошлаган, лекин чиройли, гўзаллик қонун - қоидаларига амал қилган ҳолда қурилган бинолар даврларига етиб келиш учун минг йиллар керак бўлган.
XII-XIII асрлардан бошлаб ислом дини кенг ёйилган мамлакатларда масжид, мадраса, мақбара сингари ҳашаматли бинолар қурилиши авж олган. Шарқ мамлакатлари, жумладан, Ўрта Осиёда бунёд этилган қадимий меъморчилик ёдгорликларида гумбаз, минора, айланма зина, пештоқ, равоқ, муқарнас каби мураккаб қурилмалар қўлланилган. Табиийки, бундай биноларни қуриш учун муҳандис, меъмор ва усталардан катта билим ва маҳорат талаб этилган. Қадимий биноларнинг шакл ва ўлчамлари асрлар мобайнида такомиллашиб борган.
Шарқ мамлакатларида қурилиш билимлари IX—ХII ва ундан кейинги асрларда тараққий эта бошлади. Бу даврга келиб Шарқнинг машҳур олимлари ака-ука Бану Мусолар, Собит ибн Қурра, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Абдулло ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Умар Ҳайём, ал-Ҳазиний, ал-Фаробий, Исмоил ал-Жазарий, Муҳаммад ал-Хуросон ва кейинчалик Захириддин Муҳаммад Бобур сингари улкан сиймолар баракали ижод этдилар.
Буюк бобомиз соҳибқирон Амир Темурнинг хукмдорлиги даврида жаҳонда унинг давлати куч - кудрати кескин ўзгаради. Бу даврда Самарқандга Эрон, Ироқ, Азарбойжон ва Ҳиндистон каби ҳудудлардан олимлардан ташқари кўзга кўринган меъморлар ҳам олиб келиниб, қурилишларга жалб килинади.
Республикамиз рахбарияти иктисодий юксалишларга эътиборни каратиш билан бирга халқимизнинг маънави