Ишнинг янгилиги: хиназолин-2,4-дион қаторидаги электрофил алмашиниш реакциялари систематик равишда ўрганилди. Хиназолин-2,4-дион, 1-метилхиназолин-2,4-дион, 1,3-диметилхиназолин-2,4-дионларни ароматик кислота хлорангидридлари билан катализаторларнинг оз миқдори иштирокида ациллаш реакциялари амалга оширилиб тегишли 6-ароилхиназолин-2,4-дионлар ҳосил бўлиши кўрсатилди.