Қуввати 2.5тонна /сутка бўлган вазни 0.5кг Ширмой-нон ишлаб чиқариш технологияси ҳақида. Инсоният нон аталмиш неъмати мукаррам мўъжизани кашф этар экан , бу кашфиётнинг туғилмоғида Тангрининг табиат сир-синоатларидан иборат сабоқлари асосий йўналиш бўлганига шак-шубха йўқ.
Нон бу- ун, сув, туз, шакар, ёғ, сут ва бошқа маҳсулотларни қўшиб ( ёки қўшмасдан) тайёрланадиган, ачитқи ва хамиртуришлар ёрдамида бижғитилган хамирни пишириш натижасида олинадиган озиқ-овқат маҳсулотидир. Нон тайёрлаш учун асосан буғдой ва жавдар унидан фойдаланилади. Баъзида қўшимча сифатида маккажўхори , арпа, нўхат, соя ёки оқ жўхори унлари қўлланилади.