Қўлланмани ёзишда муаллифлар томонидан мавзуларнинг оддий ва содда тилда, тушунарли ва равон баён этилишига ҳаракат қилинди. Шу муносабат билан муаллифлар қўлланма талабаларда билим олишга интилиш ҳисси, эркин фикрлаш малакаларининг шаклланишига хизмат қилади деб умид билдирадилар ҳамда у талабаларга чизиқли алгебра ва аналитик геометрия фанининг айтиб ўтилган мавзулари бўйича билимларини оширишда ёрдам беради деб ишонадилар.