Давлат молиявий сиёсатининг асосий таркибий қисми бўлиб, давлатнинг молия соҳасидаги барча фаолиятини амалга ошишига сабаб бўладиган молиявий механизмни белгилаш ҳисобланади. Молиявий механизм молиявий муносабатларни ташкил этишнинг давлат томонидан белгиланган шакллари, турли ва усулларини ўз ичига олади. Молия механизмининг структураси бир мунча мураккабдир. Амалдаги турли хил молиявий муносабатлар унинг элементларига киради. Молиянинг самарадорлигини оширишда режалаштириш ва прогнозлаштириш, ҳамда молиявий муносабатларда ташкилотларни расмийлаштириш меъёрлари (солиқ, харажат ва бошқалар), турли хил кўринишдаги кўлланишларни тўғри-нотўғрилиги устидан назорат, молиявий муносабатларни шакл ва усуллари муҳим рол ўйнайди.