Аввалги даврлардан фарқли ўлароқ 80-йиллардан бошлаб, инсон бетакрор руҳият, нозик кўнгил эгаси сифатида таҳлил қилиш бош мезон даражасига кўтарилди. Бу ҳодиса миллий адабиётда, хусусан, Назар Эшонқул ҳикояларида ҳам ўзига хос тарзда бадиий ифодасини топди. Биз битирув малакавий ишимизда адибнинг характер яратиш маҳорати, услуб борасидаги изланишлари ҳамда мавжуд натижаларни жаҳон ҳикоячилиги билан солиштириб, тадқиқ этиш ишимиз асосини белгилайди.