Мамлакатимизда иқтисодиётни модернизация қилиш, ишлаб чиқариш
соҳаларини, жумладан, кимё саноати корхоналарини техник ва технологик
янгилаш, жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш
бўйича қатор дастурий чора-тадбирлар амалга оширилиб, маълум натижаларга
эришилди.
Амалга оширилган дастурий чора-тадбирларнинг, айниқса, кимё саноати
корхоналарининг жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсирига самарали қарши
тура олишида муҳим омил бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур.
«Ўзбекистон ҳукумати жаҳон иқтисодий инқирози шароитида иқтисодий ўсишни
таъминлаш учун зарур бўлган кўплаб ресурсларни жамлаган ҳолда, жаҳон молия
бозорларида оқилона сиёсат олиб борди. Бундай пухта ўйланган сиёсат
мамлакатнинг глобал иқтисодий инқироз таъсирига самарали қарши тура
олишида муҳим омил бўлди»1.