Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида ишлаб чиқариш барқарорлиги таъминланиб, изчил бозор муносабатлари шакллантирилиб, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тубдан яхшиланиб, тармоқни узлуксиз ривожлантиришга эришилди. Қишлоқ хўжалигининг ўсиш суръатлари 2000 йилда 103,1 фоизни, 2005 йилда 106,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2011 йил якунлари бўйича 106,6 фоизни ташкил этди. Бу даврларда ўсиш суръатлари 5-6 фоизни ташкил этиши, қишлоқ хўжалиги иқтисодиёт учун стратегик аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат ишлаб чиқариши учун хом ашё етказиб бериш билан бирга, ишлаб чиқариш самарадорлигини янада ошиши ва тараққий этишига асос яратилмоқда. Жумладан, 2011 йилда “...6 миллион 800 минг тонна ғалла, 3 миллион 500 минг тоннага яқин пахта, 8 миллион 200 минг тоннадан ортиқ сабзавот ва полиз, қарийб 3 миллион тонна боғдорчилик маҳсулотлари етиштирилди. Шу билан бирга, 6 миллион 600 минг тонна сут, 1 миллион 500 минг тоннадан ортиқ гўшт, 3 миллиард 500 миллион донадан зиёд тухум тайёрланди”