Мамлакат ахолисининг истеъмол буюмларига ва озиқ-овқат махсулотларига бўлган талабни қондириш энг аввало агросаноат мажмуаси ва бу мажмуанинг асоси бўлган қишлоқ хўжалиги тармогининг ривожланиш даражасига боглиқ. Бозор иқтисодиёти шароити, қишлоқ хўжалигининг иқтисодиётимиздаги, хаётимиздаги ўрни бу сохани ислох қилишни янада чуқурлаштиришни тақазо этмоқда. Кишлоқ хўжалигини ислох қилиш бўйича жуда катта ишлар қилинди. Мулк муносабатлари шакллантирилди, кўп укладли, мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган турли корхоналар вужудга келди, улар мақсадга мувофиқ фаолият кўрсатишлари учун хуқуқий асослар яратилди, кадрлар тайёрлашнинг замон талабларига жавоб берадиган тизими шакллантирилди. Хозирги кунда республикамиз қишлоқ хўжалигида 3,2 миллиондан ортиқ дехқон ва 120 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. қишлоқ хўжалигидаги ислохотларнинг асосий мақсади инсон омилининг роли ва ахамиятини, унинг ишлаб чиқаришнинг пировард натижаларини юксалтиришдан мафаатдорлиги ва жавобгарлигини оширишдан иборат.