Ушбу «Халқ таълими ва педагогика фанига оид олинган янги адабиётлар»нинг кундалик тавсия библиографик кўрсаткичи, Республика илмий педагогика кутубхонасининг илмий библиография бўлими томонидан ҳар чоракда чиқарилади. Кўрсаткичда 2002 йил январдан то декабргача давр ичида кутубхона фондига келиб тушган ўзбек ва рус тилларидаги таълим ва педагогика масалаларига оид янги адабиётлар: илмий брошюралар, амалий ва ўқув қўлланмалари, оммабоп нашрлар,бадиий адабиёт асарлари,дарсликлар,луғатлар, энциклопедик нашрлар, диссертация авторефератлари рўйхати келтирилган.