Маърузалар матнида транспорт воситаларини тузилиши ва назарияси фанининг асосий қисмлари, транспорт воситаларининг таснифи, двигателларининг тузилиши, таснифи, кривошип шатунли механизм, газ тақсимлаш механизми, таъминлаш тизими, совитиш тизими, мойлаш тизимлари ва трансмиссияси, илашиш муфтаси, узатишлар тизими ва тақсимлаш қутиси, карданли ҳамда бош узатмалар, ярим ўқлар ва ғилдирак, осмалар бошқариш тизими ва тормоз тизимининг умумий тузилиши ва назарияси ўрганиш бўйича маълумот ҳамда таянч сўзлари, топшириқлар, назорат саволлари берилган.