Назарий маълумотлар :
Даво мақсадида электрдан фойдаланишга электр билан даволаш
( электротерапия) дейилади. Бунга қўйидагилар киради:
1) паст кучланишли ўзгармас ток билан даволаш, жумладан, дори моддалар электрофорези ;
2) паст частотали ва паст кучланишли импульс токлари билан даволаш
( электр билан ухлатиб даволаш – электр уйку, электростимуляция, диадинамик, синусоидал, модулланган , флюктуацияланадиган токлар билан даволаш) ;
3) юқори частотали импульс токлари билан даволаш ( дарсонвализация) ;
4) магнит, электр ва электромагнит майдони билан даволаш
( магнитотерапия, индуктотермия, УВЧ-терапия ).