Ушбу дастур мустақил Ўзбекистон республикасида амалга оширилаётган иқтисодий, сиёсий, маданий-маърифий, маънавий ислоҳотлар ҳамда мамлакатимизда Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастури ва “Таълим тўғрисидаги” қонунда кўзда тутилган долзарб масалаларни амалда ҳал қилишнинг йўналишларида ҳисобланган ҳар томонлама етук, касбига садоқатли, профессионал сифатларга эга бўлган иқтисодчиларга психологик билим бериш, зарур инсоний ҳамда профессионал фазилатларни тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларга алоқадордир.