Сон тушунчаси математиканинг муҳим тушунчаларидан бири. Улар
1) натурал сонлар (1,2,3,...),
2) бутун сонлар (..., -2, -1, 0, 1, 2,...),
3) каср сонлар (оддий ва ўнли касрлар),
4) ҳақиқий сонлар
бўлиши мумкин. Бундай сонлар, улар устида бажариладиган амаллар, амалларнинг бажарилиш қоидалари ўқувчига мактаб, коллеж ва лицейларда ўқитиладиган математика фанидан маълум.
Олий математика курси давомида кўп ҳолларда ҳақиқий сонларга дуч келамиз. Шунинг учун ҳақиқий сонлар ҳақидаги асосий маълумотларни қисқача баён этамиз.