«Бошқарув ҳисоби» фанининг предмети харажатлар ва маҳсулот таннархи калькуляцияси, жавобгарлик марказлари бўйича бошқарув ҳисобини ташкил этиш, бюджетлаштириш, истиқболда корхона тараққиётини белгиловчи лойиҳалар таҳлили, сегментлар бўйича ҳисобот тузиш, самарали трансферт баҳоларини шакллантиришнинг назарий-услубий ҳамда ташкилий асосларини ёритиш ҳисобланади. Бошқарув ҳисоби - бу бозор муносабатлари зарурияти билан пайдо бўлган ва унинг турли бўғинларидаги таркибий тузилмаларининг фаолиятлари юзасидан тактик ва стратегик бошқарув қарорларини қабул
қилиш учун харажатлар ва даромадлар тўғрисидаги аҳборотни тақдим этувчи; корхона ҳисоб сиёсатига мувофиқ юритиладиган, таркибига корхона
молиявий-хўжалик фаолиятини бюджетлаштириш, инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш, харажатларни ҳисобга олиш ва маҳсулотлар таннархини
калькуляция қилишнинг илғор усулларини қўллаш, жавобгарлик марказлари бўйича сегментар ҳисобот тузиш, ички хўжалик бўлинмалари ўртасидаги
муомалаларда фойдаланиладиган трансферт баҳоларни шакллантириш;